

Бу ҳақда 22 октябрь куни "Mundo Deportivo" мухбири Рамон Фуэнтес хабар берди. Ҳар бир турнинг иккита учрашувидан сўнг реферилар чемпионатни намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлган "Movistar" ва DAZN телеканаллари эфирида саволларга жавоб қайтаришади.
Мазкур ғоя Испания лигаси томонидан илгари сурилган. Унинг амалга оширилиши янги жамоавий битим доирасида Испания қироллиги футбол федерацияси, Фран Сото бошчилигидаги ҳакамлар қўмитаси ҳамда арбитрлар касаба уюшмаси билан келишиб олинди. Дастлаб бундай тажрибани мавсумнинг иккинчи ярмида жорий этиш режалаштирилганди, бироқ муддатни қисқартиришга қарор қилинди.
2026/27 йилги мавсум бошидан бери испаниялик ҳакамлар айрим ўйинлар олдидан қисқача интервью бериб келишмоқда. Бундан ташқари, учрашувлар бошланишидан аввал ҳакамлар кийиниш хонасида телекўрсатув учун тасвирга олишга ҳам рухсат берилган.



