UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  24 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  3 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Жамшид Саидов: "Жанг” давом этади" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Жанг” давом этади"

“Бухоро” - “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди.

“Бугун футболда омаднинг роли нечоғлик муҳим эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Ақл бовар қилмас вазиятлардан фойдалана олмаслик, фақат омадсизлик белгисидир. 7-8 бор яққол голли вазиятлар содир этиб, уларнинг биронгтасидан фойдалана олмадик. Меҳмонлар эса аксинча, яримта вазиятдан оқилона фойдаланишди ва ғалаба қозонишди.

Нима ҳам дердик, “жанг” давом этади. Биз бугунги ўйинни унутган ҳолда кейинги учрашувга тайёргарликни бошлашимиз керак. Барчаси ўз қўлимизда, имконият ҳалигача сақланиб турибди. Бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, улар бугун борларини бериб ҳаракат қилишди. Ажойиб мухлисларимиз бор, уларга ҳам раҳмат айтаман” - деди Саидов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика