UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  0 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  1 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  3 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  1 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  31 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  4 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7

Жаҳонгир Меҳмонов: “Дербида ғалаба қозонмасак бўлмасди” Янгиликлар

Жаҳонгир Меҳмонов: “Дербида ғалаба қозонмасак бўлмасди”

“Нефтчи” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда фарғоналиклар ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов мезбонлар ҳимоясини мустаҳкам бўлишида фаоллик кўрсатди.

Учрашув якунига етгач, асли “Навбаҳор” футбол клуби тарбияланувчиси бўлган Меҳмоновнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:

- Бугун мухлислар яхши ўйинни гувоҳига айланишди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, тўп суриш осон бўлгани йўқ. “Дерби” ўз номига монанд равишда ўтди. Бу каби қарама-қаршиликларда ҳеч кимга осон бўлмаслиги кўп бор кузатилган. Бугунги учрашув ҳам бундан мустасно бўлмади. “Навбаҳор” футболчилари ҳам мағлубиятга учрашган бўлсада, майдонда муносиб тарзда ҳаракат қилишди. Шахсан менга жамоанинг ўйини ёқди. Хайрулла Каримов бошчилигида яхшигина таркибни шаклланганлигига гувоҳ бўлдик. Дастлабки турда “Бунёдкор”га имкониятни бой берганимиздан кейин мухлислар олдида юзимизни ёруғ бўлиши учун ҳам “дерби”да ғалабани қўлга киритмасак бўлмасди. Шу сабабли майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушгандик. Якунда олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиздан хурсандман, - дейди Меҳмонов. 

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика