Расмий хабар: Меҳмонов “Навбаҳор”ни тарк этди

Narzulla Saydullayev
8 янв 2020, 22:08
“Навбаҳор”нинг 29 ёшли тажрибали ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов жамоани тарк этди.

Ўтган мавсумда 19та ўйинда майдонга тушиб, 1594 дақиқа тўп тепган эди.

“Навбаҳор” клуби футболчига жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва унинг кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилайди, - деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин "Сурхон" клуби Меҳмонов билан шартнома тузилганини расман эълон қилган эди, бироқ ўша кунинг ўзида футболчи Термиз клуби билан ҳеч қандай шартнома тузмаганини айтган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›