UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  0 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  5 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0

Жаҳонгир Меҳмонов: "Аввалги ўйинларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Жаҳонгир Меҳмонов: "Аввалги ўйинларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Coca Cola Суперлига 8-тури доирасида Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлди.

Тенгма-тенг курашлар остида ўтган учрашувда меҳмонлар ортга 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишга мажбур бўлишди. Ушбу беллашувдан сўнг "Сурхон" жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган Жаҳонгир Меҳмонов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Локомотив" билан ўйин осон ўтмаслигини билардик. Лекин, уларга қарши аввалги учрашувларга қараганда мазмунлироқ ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Мағлубиятга учраган бўлсакда ўйин жиҳатдан ҳаракатларимиз бироз қовушди. Жамоамизда тажрибали ва яхши футболчилар йиғилган. Икки кун ичида Равшан Ҳайдаровдан нимадир олдик. Муҳими керакли сўзни топиб айта олдилар. Олдинги турларда нимадир етишмаётганди. Ўша етишмаётган нарсани мураббийимиз Равшан Ҳайдаров топди.

Ўйлашимча, "Локомотив" жамоасида тажрибали футболчилар олдингига қараганда камайган. Уларнинг ўрнини ёш иқтидорли футболчилар эгаллаган. Ёшларга ҳам қачондир имконият бериш керак. Шунингдек, жамоани малакали мураббий Андрей Фёдоров бошқармоқда. Мағлубиятга учрадик. Ҳаёт давом этади. Насиб қилса кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Жаҳонгир Меҳмонов. 


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика