Италияликлар Европа чемпионати ғолиблиги учун қанча мукофот олиши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
12 июл 2021, 21:48
Футболчилар Италия футбол федерацияси томонидан рағбатлантирилади.

Италия футбол федерацияси раҳбарияти Италия терма жамоасининг ҳар бир футболчисига Евро-2020 ғолиблиги учун 250 минг евро ажратади.

Ушбу маблағ УЕФА томонидан чемпион терма жамоага бериладиган 28 миллион евро маблағдан ажратилади.

Агарда "скуадра адзурра" финалда имкониятни бой берган тақдирда, ҳар бир футболчи 200 минг евродан тақдирланиши маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercato