UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  2 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  1 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  21 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  47 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11

Ҳожимат Эркинов "Пахтакор" билан хайрлашди Янгиликлар

Ҳожимат Эркинов "Пахтакор" билан хайрлашди

Маҳоратли ярим ҳимоячи легионерга айланиши кутилмоқда.

"Ҳаммага Ассалому алайкум! Бугун мен “Пахтакор” жамоаси билан хайрлашаман. Мен учун бу жамоа энг кучли ва энг севимли жамоа бўлиб қолади. 10 ёшимдан бери "Пахтакор"даман ва шуни айтишим керакки, шунча вақт ичида кўпчилик ўз кучини, меҳнатини сармоя қилди ва мен улардан чексиз миннатдорман! 

Барча мухлислар, мураббийлар ва ҳамкорларга, барча жамоа аъзоларига раҳмат!", – деб ёзади Эркинов Instagram саҳифасида.

21 ёшли футболчи жорий мавсум Суперлигада 10 та ўйинда майдонга тушиб,1 та гол урди. Шунингдек, у Ўзбекистон олимпия термаси билан U-23 Осиё Кубогида 2-ўринни эгаллади ва 30 июнда давлатимиз раҳбари томонидан "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди.

Аввалроқ "Пахтакор" клуби Ҳожимат Эркиновни Москванинг "Торпедо" клубига трансфер қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика