UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  7 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  10 03:00Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни аяб ўтирмади  1 02:57АПЛ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Кристал Пэлас" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.  0 02:53А Серия. "Интер" "Болонья"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 00:28"Эльче" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  9 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  10 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  9 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  4 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0

Ҳамид Актамов: “Мухлисларимизни хурсанд қилиш ҳақида ўйлаяпмиз” Янгиликлар

Ҳамид Актамов: “Мухлисларимизни хурсанд қилиш ҳақида ўйлаяпмиз”

Айрим манбаларда “Қизилқум” (Навоий) футбол клуби ижрочи директори ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзганлиги хусусида хабарлар тарқалганди.
Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида клуб ижрочи директори Ҳамид Актамов фикри билан қизиқдик.

—Ҳамид Ғуломович, Сизнинг ишдан бўшаш ҳақингиздаги хабарлар нечоғли ҳақиқат? Бу навоийлик кўпсонли мухлислар учун жуда ҳам муҳим.

—Охирги турда Тошкентда кутилмаганда “Локомотив” жамоасига 1:4 ҳисобида ютқаздик. Мухлислар агар ойнаи жаҳон орқали кўрган бўлсалар, биринчи бўлимда жамоамиз 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан танаффусга чиқди. Қолган дақиқаларда ҳам футболчиларимиз рақибга етарлича муносиб қаршилик кўрсатди. Гарчи, ҳакамлар хатти-ҳаракатига баҳо бериш бизнинг вазифамизга кирмаса-да, учрашув бош ҳаками Б.Намозовнинг айрим қарорлари шу куни ўйин натижасига салбий таъсир қилди. Кутилмаганда, ҳисобда олдинда бора туриб, рақибга йирик ҳисобда имкониятни бой бериш киши руҳиятига салбий таъсир қилиши табиий. Ўйиндан сўнг, ишдан кетаман, деганим рост. Балки буни эшитганлар мени ишдан бўшади, деб ўйлашган бўлишлари мумкин. Аммо ҳозирча расман ариза ёзганим йўқ.

— Демак, “Қизилқум” жамоаси Сиз раҳбарлигингизда навбатдаги учрашувга ҳозирлик кўрмоқда...

—Ҳа, шундай. Футболда кутилмаган натижалар, воқеалар истаганча топилади. “Қизилқум”нинг Тошкентдаги мағлубиятидан фожеа ясаш шарт эмас. Ҳаёт давом этади. Мавсум бошида Навоийда аҳил ва иноқ жамоа шакллантириш учун барча имкониятимизни ишга солдик. Вилоят ҳокимлиги ва футбол клубимиз бош ҳомийси — Навоий кон металлургия комбинати жамоамиз учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилиб беришяпти, қўллаб-қувватлашмоқда. Май ойидан бошлаб, уй учрашувларимизни янги  — “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказа бошладик. Минглаб мухлислар “Қизилқум”нинг келажагига умид билан қарашмоқда. Буни жамоамиз мураббийлар штаби ва барча ўйинчилари чин юракдан ҳис қилиб туришибди. Шу боис, эртанги кунга ишонч билан олдиндаги ўйинларга жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Мавсумнинг эндигина саккизинчи тур ўйинлари ниҳоясига етди. Демак, асосий кураш ҳали олдинда... 21 май куни Навоийда “Бухоро” жамоасига қарши майдонга тушсак, орадан тўрт кун ўтиб Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида сафарда “Олмалиқ” билан ўйнаймиз. Мухлисларимзни ишонтириб айтаманки, кейинги учрашувларда футболчиларимиз фақат ғалаба иштиёқида майдонга чиқишади.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, “Қизилқум” жамоаси навбатдаги учрашувларга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Клубдаги ўзгаришлар ҳақидаги гап-сўзлар эса ҳозирча фақат миш-мишдан иборат. Ўз навбатида биз фурсатдан фойдаланиб, навоийлик футболчиларга фақат омадлар тилаймиз. Мухлисларни эса ўз жамоаларини ишонч билан муносиб қўллаб-қувватлашга чорлаймиз. ОЛҒА, “ҚИЗИЛҚУМ”!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика