UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Ҳафта иқтибослари. Дибала, Кака, Гвардиола ва бошқалардан ажойиб фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари. Дибала, Кака, Гвардиола ва бошқалардан ажойиб фикрлар

Одатга кўра якунига етаётган ҳафтанинг мураббий ва футболчилар томонидан билдирилган энг сара фикрларини келтириб ўтамиз.

- "Майдонга чиқиб келган илк кунимдаёқ деворга қарагандим. Ҳозир ҳам шундай: биринчи навбатда деворга қарайман. Майдон ичидан бу девор қаерда тугаши кўринмайди. У шунчаки сариқ ва узоққа чўзилиб кетган. Бу спортдаги энг диққатга сазовор жой". ("Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Нури Шахин "Вестфаленштадион"даги мухлислар томонидан безалган сариқ девор ҳақида)

- "Бу қўрқинчли туш эди ва доим уйғониб кетишни хоҳлайман. Биз осонлик билан мағлуб бўлганмиз. Биз бунгача иккитадан кўп гол ўтказиб юбормаётгандик, лекин улар 45 дақиқа ичида учта урган. 45 дақиқа ҳамма нарсани барбод қилганди. Мен токи совринга эришмагунча бу мағлубиятни эслайвераман" ("Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала "Реал"га қарши кечган ЕЧЛ финали ҳақида)

- "Одамлар "Барса"дан кетдингми, тамомсан дейишади, лекин мен билан бунинг акси бўляпти. Мен ҳар доимгидан кўра тетикман. Жуда хурсандман ва футбол ҳамон ёқтирган ишим бўлиб қолмоқда. Давлат, шаҳар, жамоа ўзгарди, лекин футбол ўша-ўша". (Неймар ПСЖ таркибида дастлабки голини урганидан сўнг матбуотга берган интервьюсидан)

- "Барселона"да ўйнаб кета олишимга ишонаман ва бунинг учун бор кучимни ишга соламан. Тўғри, "Барса"нинг ўз ўйин услуби бор, лекин мен бунга тезда кўникиб кетаман. Мураббий қаерга қўйса, ўша жойда ўйнашга тайёрман. Мен бу ерга жамоа совринлар ютиши учун ёрдам бергани келганман. "Барса" бу - "Барса" ва бундай жамоадан таклиф тушганда йўқ дея олмайсан" (Бразилиялик Паулиньо "Барселона"га ўтганидан сўнг айтган гаплари)

- "Марсел"далигимда доим жамоадошим Дидье Дрогбанинг ўйинларидан завқ олганман. Кейин унга ўхшаб ҳужумчи бўлмоқчи бўлдим. Лекин кейинчалик менга Серхио Рамос ёқиб қолди ва ҳимояда унга ўхшаб ўйнай бошладим". ("Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байе машҳур футболчилардан қандай таъсирлангани ҳақида)

- "Унда ғолиблик руҳи бор, у жуда иқтидорли ва муҳим қарорларни қабул қилувчи футболчи. У билан айтайлик, Неймар, Роналду, Месси ўртасида қандай фарқ бор? Фарқ шуки, улар кўпроқ гол уришади. Лекин майдондаги иш ҳажми деярли бир хил. Лекин мен фикр юритаётган футболчи дунёнинг энг кучли бешта футболчисидан бири". (Бельгиялик ярим ҳимоячи Ража Наингголан термадаги жамоадоши Эден Азар ҳақида)

- "Милан" трансфер бозорида жуда яхши иш олиб боряпти. Улар кучли футболчиларни харид қилишди. Ўйламанки, бу таркиб билан "Милан" Скудетто учун курашади ва яна Чемпионлар лигасига қайтади. Мен бу жамоани жуда ҳурмат қиламан ва севаман. Уларнинг жойи энг тепада бўлиши керак". ("Милан" собиқ футболчиси Кака жамоа амалга оширган харидлар ҳақида)

- "Бу ерда вақт зўр ўтяпти. Кўчада турли одамларни учратасан. Баъзан олдимдан "Арсенал" мухлиси чиқиб қолади ва қўлида мавсумий абонемент борлигини ва ҳамма ўйинларга келишини айтади. Кимлардир селфи тушайлик дейди. Шунда мен қўлимизни ҳам силкитайлик, ахир бу шунчаки расм тушишдан яхши-ку дейман". ("Арсенал" сардори Пер Мертесакер Лондон кўчаларидаги ҳаёт ҳақида). 

- "Биз ҳаммамиз яқин орада испан клубларига етиб олиш ҳаракатидамиз. Ўтган 25 йил ичида АПЛ ўзгарди, МЮ, "Челси" каби клублар Европани ўзларига қарата олишди. Премьер-лига йўлга қўйилганидан бери жуда кўплаб юлдузлар етишиб чиқди ва шулардан бири Серхио Агуэро деб бемалол айта оламан. Шубҳасиз, Агуэро АПЛдаги энг яхши футболчилардан бири" ("Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола 25 йиллигини нишонлаётган АПЛдаги лаҳзалар ҳақида). 

- "Мен ишонаманки, у Германия футболи учун кўп хизмат қилади. У ҳали етакчи бўлади. У нафақат ҳимоячи, шунингдек ҳужумга ўтишни биладиган футболчи ҳам. У табиатан етакчи. Унда характер кучли" (Германиялик собиқ футболчи Маттиас Заммер "Бавария" ҳимоячиси Жошуа Киммих ҳақида). 

Х.Холиқов тайёрлади. 


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика