Германия терма жамоаси илк бор Миллатлар Лигасида ғалаба қозонди. Мусобақа юта олмаган 7 та терма жамоа қолди

11 окт 2020, 09:05
Миллатлар Лигаси доирасида Германия терма жамоаси Украинани 2:1 ҳисобида енгди.

Бу “немис машинаси” учун Миллатлар Лигаси мусобақасидаги 7 та ўйиндаги илк ғалабаси бўлди. Германия термаси бунга қадар 4 та ўйинда дуранг ва 2 та баҳсда мағлубият натижасини қайд этганди. Ҳозирда Миллатлар Лигаси мусобақасида ғалаба қозонмаган 7 та жамоа қолди: Андорра, Латвия, Исландия, Сан-Марино, Мальта, Ирландия ва Шимолий Ирландия.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live