UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  4 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  33 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  6 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  16 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10

Ғарбий Осиё чемпионати. Эрве Ренар Саудия Арабистони термаси бошқарувидаги дебютини омадсиз ўтказди Янгиликлар

Ғарбий Осиё чемпионати. Эрве Ренар Саудия Арабистони термаси бошқарувидаги дебютини омадсиз ўтказди

Ироқда бўлиб ўтаётган Ғарбий Осиё чемпионатида «B» гуруҳидан ўрин олган илк учрашувлар ўтказилди.

ЖЧ-2022 2 саралаш босқичидаги рақибимиз Саудия Арабистони терма жамоаси Қувайтга қарши тўқнаш келиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Баҳсда ҳисобни саудияликлар ярим ҳимоячиси Раби Суфьяни очган бўлса, рақиблардан Ҳусайн ал-Мусави ҳамда Файсал Ажаб гол уришди. Қайд этиш жоизки, ушбу ўйин франциялик мутахассис Эрве Ренар учун саудияликлар бошқарувидаги дебют бўлди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда эса Баҳрайн Исмоил Абдуллатифнинг голи эвазига Иордания устидан минимал ҳисобда зафар қучди. 

Энди «саҳро бургутлари» кейинги баҳсни 7 август куни баҳрайнликларга қарши ўтказади. Қувайт эса Иордания билан ўйнайди.

Маълумот ўрнида, айни дақиқаларда «А» гуруҳидан ўрин олган Сурия – Яман учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика