Расман: Эрве Ренар Саудия Арабистонига қайтди
27 окт 2024 02:04
Янгиликлар
Расман: Эрве Ренар Саудия Арабистонига қайтди
Бир неча кун аввал Саудия қироллиги футбол федерацияси италиялик машҳур “coach” Роберто Манчини билан ўзаро келишувга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганини эълон қилганди. Терма жамоанинг янги бош мураббийи этиб эса Эрве Ренар тайинланди. Тажрибали мутахассис сўнгги иш манзили, Франция аёллар терма жамоаси эди. Ўтган йили ёзда, Австралия ва Янги Зеландия мамлакатларида ўтказилган аёллар ўртасидаги мундиалда Франция вакиллари чорак финал босқичига қадар етиб боришганди.
Эслатиб ўтамиз, Эрве Ренар 2019-2023 йиллар давомида Саудия терма жамоасини бошқарган. Бунга қадар, мутахассис Марокаш, Замбия ва Ангола, Кот-дъИвуар терма жамоаларида фаолият олиб борган.
“Саудия билан бўлган ҳикоям ҳали якунига етмади. Мен қайтдим!”, - дея изоҳ берди жаноб Ренар “яшил лочинлар” сафига қайтиши бўйича.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар