Ренар: "Ярим финалда Марокашни қўллаб-қувватлайман"

Sherzod Nurmatov
14 дек 2022
Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи, франциялик мутахассис Эрве Ренар ЖЧ-2022 ярим финалидан ўрин олган Франция – Марокаш ўйини ҳақида гапирди.

"Мен французман,  Францияда туғилганман, менда Франция паспорти бор, лекин эртага, кечирасиз, мен Марокаш терма жамоасига ишқибозлик қиламан. Бу мамлакат мени алоҳида эътироф этади. Бу одамлар менга шунчалик меҳр беришдики, буни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди", – деди Ренар.

Маълумот учун, Ренар Марокашни ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиққан мураббий саналади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: RMC Sport