Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига аккредитация жараёни бошланди

Tolibjon Qosimov
2 июн 2016, 15:45
Шу йилнинг 15-23 июль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Бу йилги баҳсларда Ўзбекистон номидан мамлакатимиз чемпиони "Олмалиқ" жамоаси иштирок этади.

Мусобақани ўша ердан ёритиб боришни истаган ОАВ вакиллари учун 1 июндан аккредитация жараёни бошланди. Аккредитациядан ОФК расмий сайтининг медиа канали орқали ўтишингиз мумкин. Аккредитациядан ўтишнинг охирги куни 10 июль.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада 12 жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради.

"A" гуруҳи: "Чонбури Блювейв" (Таиланд), "Нагоя Оушенс" (Япония), "Вик Виперс" (Австралия).
"B" гуруҳи: "Тасисат Дарёи" (Эрон), "Ал Маядин" (Ливан), "Олмалиқ" (Ўзбекистон).
"C" гуруҳи: "Нафит Ал Васат" (Ироқ), "Далиан Юан Династи" (Хитой), "Дибба Ал Хиссин" (БАА).
"D" гуруҳи: "Санна Кан ХОА" (Вьетнам), "Ал Садд" (Қатар), "Таиповер" (Хитой Тайпеи).

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia