UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  10 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  6 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   40 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  22 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9

Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари бошланади Янгиликлар

Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари бошланади

10 сентябрь куни футзал бўйича Жаҳон чемпионатига старт берилади.
Колумбияда бўлиб ўтадиган мундиалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Терма жамоамиз делегацияси бироз аввал Колумбиянинг Кали шаҳрига етиб бордилар. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал Ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг делегацияси Кали шаҳрининг "Интерконтиненталь" меҳмонхонасига жойлашди. Ушбу меҳмонхонада "A" гуруҳининг қолган жамоалари ҳам истиқомат қилишади.

Шунингдек, маълумотда келтиришлишича бугун мундиалнинг расмий маросимлари бошланади. Ўзбекистон терма жамоасининг делегацияси ФИФА ҳодимлари билан учрашиб мусобақага оид расмий маълумотларни олишади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Жаҳон чемпионати 10 сентябрдан 1 октябрга қадар Колумбияда бўлиб ўтади. Унда Жаҳоннинг энг кучли 24 терма жамоаси иштирок этади. Осиё вице-чемпиони – Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унга гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Панама терма жамоалари рақиб бўлади.
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика