Футболчи имтихон туфайли Россия терма жамоаси машғулотини ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
13 июн 2017, 14:47
Россия терма жамоаси Конфедерациялар Кубогига тайёргарлик кўрмоқда.

Бугун футболчилар Эдуард Стрельцов номидаги стадионда машғулот ўтказишади.

Маълумотларга кўра, Алексей Миранчук ва Александр Головиндан ташқари барча умумий гуруҳда шуғулланмоқда. ЦСКА футболчиси индивидуал программа бўйича ишлаяпти, Миранчук эса имтихон туфайли машғулотни ўтказиб юборади. Матбуот-хизматидагилар гап қандай имтихон ҳақида кетаётганига аниқлик киритишмаган.

Станислав Черчесов шогирдлари 17 июнь куни Конфедерациялар Кубогининг илк учрашувида Янги Зеландияга қарши майдонга тушишади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com