UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13

ФК "Андижон"да таъсисчи ўзгарди Янгиликлар

ФК "Андижон"да таъсисчи ўзгарди

Бугун Андижон шаҳридаги "Соғлом Авлод" стадионида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуров, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари, вилоят футбол ассоциацияси вакиллари, "Андижон" футбол клуби раҳбарияти ва жамоа футболчилари иштирок этди.

"Сўнгги пайтларда жамоамизда молиявий қийинчиликлар бошдан ўтказилди. Жамоанинг" Пахтакор" клубига қарши ўйинга қандай қилиб етиб боргани ҳеч кимга сир эмас. Худо шукур, қийин кунлар ортда қолди. Мана Андижон ўғлони, футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланган Журъатбек Қувватов жамоани қўлга олмоқда. Биз бу инсон учун барча шароитларни яратиб берамиз. Ҳозирча ишларни йўлга қўйиб олгунга қадар натижа талаб қилмаймиз. Журъатбек ҳам жамоани аста-секинлик билан маҳаллийлаштириш, вилоятдаги ёш футболчиларга имконият бериш ғоясини ўртага ташлади. Унутманглар, Андижонда футбол ўлмайди, доим футбол бўлади. Узоқ йиллик тарихга эга бўлган жамоа сақланиб қолади"-деди Ўткирбек Илҳомович.

Сўнгра, сўзга "Андижон" футбол клубининг янги таъсисчиси чиқди. "Авваламбор билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Натижани албатта қўлга киритамиз, буни учун бироз вақт керак. Лекин изланишдан тўхтамаймиз. Яқин орада албатта натижани ҳам қўлга киритамиз"-деди Журъатбек Қувватов.

Клуб бош директори Маъруфжон Абдисаломовга сўзга чиқиб "Бизни доим қўллаб-қувватлаб турган вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳақиқатдан ҳам сўнгги кунларда қийин кунларни бошдан кечирдик. Тан олиш керак, жонимизга Журъатбек Қувватов оро кириб, жамоамизни қабул қилиб олди. Уч ярим миллиондан зиёд аҳолимиз бор, жамоанинг эса 30-40 минг мухлиси бор. Мана шу стадион тўлиб-тошадиган жамоа барпо этилишини тилаб қоламан. Футбол ўйинлари кунларини ҳалқимиз катта байрам сифатида қабул қиладиган жамоа бўлишини истайман"-деди.

Шу тариқа, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан, "Андижон" футбол клубида таъсисчи ўзгарди ва клуб "Макро Фарм Андижон" корхонаси таъсисчиси Журъатбек Қувватов клуб таъсисчисига айланди.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика