"Андижон" раҳбариятида ўзгариш рўй берди

Sherzod Nurmatov
19 янв 2026
Бунгача клуб бош директори сифатида фаолият юритган Элбек Саматов спорт директори лавозимига тайинлангани муносабати билан унинг ўрнини Зиёд Машрапов эгаллади.

"Зиёд Шуҳратович 1988 йилнинг 11 май санасида Андижон шаҳрида таваллуд топган. 

Маълумот учун, Зиёд Шуҳртарович бунга қадар Андижонда "Асакабанк", "МакрофармАндижон МЧЖ" корхоналарининг бошқарув тизимларида фаолият олиб борган. Ҳозирги кунда эса "МЕД СИТИ" сиҳатгоҳи раҳбари.

Зиёд Шуҳратович "Андижон" клубига бефарқ эмас ва доим жамоа учун жон куйдириб, қўллаб-қувватлаб келган тадбиркорлардан ҳисобланади. 

Айтиш лозимки, ўз вақтида жамоа аъзолари муҳташам "МЕД СИТИ" сиҳатгоҳидан қароргоҳ сифатида ҳам фойдаланиб келган", – дейилади хабарда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати