

- Беллашувга яхши ҳозирлик кўряпмиз. Чемпионлар Лигаси баҳсидан кейин яна машғулотларга қайтдик. Таркибдаги йигитлар билан яна бир муҳим тўқнашувга тайёргарлик олиб боряпмиз. Барча яхши кайфиятда машғулотларда иштирок этмоқда.
"Навбаҳор" яхши шаклланган жамоа. Шу сабабли ўйин биз учун осон бўлмайди деб ўйлайман. Биз доимгидек ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Насиб қилса, мухлисларимизни чиройли футбол ва ғалаба билан хурсанд эта оламиз деб умид қиламан.




