ФАКТ. "Андижон" 17 йилдан бери "Локомотив"ни меҳмонда юта олмаяпти

Iskandarov Abdulaziz
4 апр 2024, 13:50
Бугун Суперлиганинг 5-тури старт олади. Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" пойтахтда "Локомотив" меҳмони бўлади.

"Бургутлар" сўнгги бор 2007 йил Тошкентда "темирйўлчилар"дан устун келган. Бу уларнинг "Локомотив" устидан қозонган ягона ғалабаси бўлиб турибди. Ўзаро кечган 13 беллашувда устунлик майдон эгаларида 9 ғалаба. Яна 3 та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлаган. Жамоаларнинг 3 йил олдинги тўқнашувида 2:2 ҳисоби қайд этилган. 


"Локомотив" - "Андижон" 0:1

25.11.2007. 27-тур. Тошкент. "Жар" стадиони, 2 000 томошабин

Ҳакам: Жўра Холмуродов 

Гол: Дониёр Ҳамидуллаев 25 

"Локомотив": Маъмур Икромов, Саидкомил Акбаров, Жамшид Ҳамралиев, Эркин Байдуллаев (Шерзод Назаров,78), Афзал Азизов, Ғулом Халимтоев, Хайдар Пирназаров (Евгений Земсков,46), Ильнур Хазигалиев, Павел Павлов, Сарвар Ибодуллаев (Марсель Идиатуллин, 38), Рустам Яралиев

"Андижон": Павел Матус, Шавкат Раимқулов, Рустам Қурбонбоев, Асқар Жадигеров (Баҳодир Шарифов, 57), Бахтиёр Ҳамидуллаев (Шерзод Тўхтасинов, 90), Игорь Таран (Асрор Раҳмонов, 76), Мухтор Фозилов, Алексей Негматов, Дониёр Ҳамидуллаев, Иброҳим Отахонов, Азамат Исаев



Маълумот учун, учрашув бугун 19:15да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›