Евро-2020'да 5 та автогол кўрдик – бу рекорд!

Sherzod Nurmatov
19 июн 2021
Европа чемпионатида автоголлар сони бўйича рекорд ўрнатилди.

Португалия терма жамоаси аъзолари Рубен Диаш ва Рафаэл Геррейру Германия билан ўйинда ўз дарвозаларига гол уришди.

Шу тариқа турнирдаги автоголлар 5 тага етди – бу янги рекорд. Евро-2016'да 3 та автогол урилганди.

Португалияликлардан олдинги автоголлар Германия ҳимоячиси Матс Хуммельс, Польша дарвозабони Войцех Шенсни,  Туркия ҳимоячиси Мерих Демиралга тегишли. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia