UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  11 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 00:01Европа лигаси. "Рома" - "Атлетик" баҳси асосий таркиблари маълум!  19 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  43 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  20 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8

Эшитдик-да! "Пахтакор"га легионер дарвозабон келмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Пахтакор"га легионер дарвозабон келмоқда

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби ёзда ўз таркибини кучайтиришда давом этади.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "шерлар" беларуслик дарвозабон Павел Павлюченкога қизиқиб қолишди. 1998 йилда туғилган посбоннинг бўйи 194 сантиметр. Павлюченко фаолияти давомида "Днепр", "Динамо-Брест", "Рух" (барчаси Беларусь), "Брук-Бет Термалица", "Гурник" (иккаласи Польша) клубларида ўйнаган. 2017 йилдан буён Беларусь миллий терма жамоаси таркибида 11та ўйинда майдонга тушган.

2019 йил "Динамо-Брест" сафида Беларусь чемпиони бўлган, 2018 йил Беларусь кубоги соҳибига айланган. 2017, 2018 ва 2020 йилларда мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.  

Transfermarkt портали Павлюченконинг трансфер нархини 300 минг еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика