

Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.
Манбага кўра, бу қарор ташаббускори парижликлар бош мураббийи Луис Энрикедир. Қайд этилишича, Лига 1 доирасидаги "Ренн"га қарши ўйиндан сўнг Дембеле ва мураббий ўртасида зиддият юзага келган. Шу туфайли Энрике Усмонни бўлажак учрашувга жалб қилмасликка қарор қилган.

"Арсенал" – ПСЖ учрашуви эртага, 1 октябрь куни Лондондаги стадионда бўлиб ўтади.
Дембеле жорий мавсум барча турнирларда 7 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



