UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  6 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  25 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Энди "Насаф" чемпион бўладими? Янгиликлар

Энди "Насаф" чемпион бўладими?

Рўзиқул Бердиев ва "Насаф" ўзининг азалий орзуси ушалишига жуда яқин турибди.

Чемпионлик деярли аниқлаб берадиган баҳсда Қарши клуби Тошкент меҳмони бўлди. "Шерлар" бу баҳсда камида дурангга умид қилганди, бироқ... Саитовнинг "дайди ўқи "жунглимиз"нинг амалдаги қиролини жароҳатлади. Ҳужумда тузукроқ ҳужум ташкил қила олмаган тошкентликлар мағлубиятга учрашди ва энди "Насаф" рақибларига омад тилашни бошлашади.


Хўш, энди "Насаф" чемпион бўладими? 

Жадвалда "аждарлар" энг яқин таъқибчиси "Пахтакор"дан 3 очкога илгарилаб кетди. Шу жойда математикани ишга солмасак бўлмайди. Демак, "Пахтакор" ва "Насаф"да 6тадан ўйин қолди. Тошкент клуби ўзининг 6та баҳсида мағлуб бўлмаса "Насаф"га 5та ғалаба ва 1та дуранг ҳам етарли бўлади. "Бу осонку" дейишингиздан аввал "аждарлар"нинг кейинги рақибларига эътибор берсак.

09.10. "Насаф" - "Сўғдиёна"

19.10. "Қизилқум" - "Насаф"

26.10. "Насаф" - "Бунёдкор"

04.11. "Насаф" - "Динамо"

12.11. "Насаф" - "Нефтчи"

19.11. "Олимпик" - "Насаф"


Бу "шоввозлар" орасида "Насаф"га ким муаммо туғдира олади? Ҳаммаси. "Сўғдиёна" 3та фронтда курашни давом эттирмоқда: ОФК Кубоги, Суперлига, Ўзбекистон Кубоги. Бироқ жамоа уччала мусобақага бор кучини сарфлай олмайди, шу сабаб Қарши клуби бу имкониятдан фойдаланиб қолиши мумкин. Бунинг устига ўйин "аждарлар" аренасида бўлиб ўтади. "Қизилқум"га қарши баҳс ҳам осон бўлиши мумкин, чунки жамоанинг бош "снайпери" Темурхўжа Абдуҳолиқов "Металлург"га қарши баҳсда дарвозабоннинг бошига оёғи билан зарба бериб, тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди. Шундай қилиб, форвард камида 2та ўйинга дисквалификация қилинади. 26 октябрда "Қарши" марказий ўйингоҳи "Насаф" - "Бунёдкор" ўйинига мезбонлик қилади. "Қалдирғочлар" Рўзиқул Бердиев учун ҳақиқий бош оғриқ бўлиши мумкин. "Навбаҳор"ни Тошкентда "тиз чўктирган" "Бунёдкор" жадвалда юқорироқ ўрин эгаллаш учун курашмоқда. "Насаф" "лочинлар" каби очко учун шошиб ҳаракат қилмаслиги лозим, акс холда нима бўлишини кўрдик. Вадим Абрамов бошчилик қилаётган "Динамо" 4 ноябрда Қаршида меҳмон бўлишади ва менимча "Насаф" рақибларни яхшигина "меҳмон" қилади.

Дастлабки 4та баҳс муваффақиятли якунланиши эҳтимоли катта, аммо "аждарлар"нинг сўнгги икки баҳси футболчиларни нафақат жисмоний балки рухий жиҳатдан ҳам қийнаб қўйиши мумкин. "Нефтчи" сафида кучли футболчилар етарлича ва улар муҳим баҳсларда керакли натижаларни қайд этишмоқда.

"Нефтчи" - "Динамо" 4:1

"Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:0

"Бунёдкор" - "Нефтчи" 1:2

"Нефтчи" - "Қизилқум" 2:1

Бироқ ўйин "Қарши" стадионида ўтиши устунликни "Насаф"га оғдиради.

Тахминимча, чемпионлик масаласи "Олимпик"га қарши ўйинда ҳал бўлади. Мундиал стартидан аввал чемпионатимизда ЖЧ ўйинига тенг учрашув ўтказилади. Темур Кападзе жамоаси "Робин Гуд"га ўхшайди. "Насаф", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" каби грандлардан очко тортиб олган 23 ёшлилар кутилмаганда "Локомотив"га имкониятни бой бериб қўйишади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари рухий босимни енгиб, совуқ калла билан майдонга тушишса, ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади.


"Пахтакор" ва "Навбаҳор"нинг кейинги баҳслари кимлар билан?

09.10. "Сурхон" - "Пахтакор"

18.10. "Пахтакор" - "Қўқон-1912"

24.10. "Пахтакор" - "Локомотив"

04.11. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

11.11. "Пахтакор" - "Қизилқум"

19.11. "Пахтакор" - "Бунёдкор"


09.10. "Навбаҳор" - "Динамо"

18.10. "Нефтчи" - "Навбаҳор"

25.10. "Навбаҳор" - "Олимпик"

05.11. "Локомотив" - "Навбаҳор"

12.11. "Металлург" - "Навбаҳор"

19.11. "Навбаҳор" - АГМК


Вазиятни кўриб турибсиз, ҳаммаси Рўзиқул Бердиевнинг ўз қўлида. Фақат ақлли ўйин кўрсатиб, ҳис-ҳаяжонга берилмаса ҳаммаси қаршиликлар фойдасига ҳал бўлади.


Жасур Асланов

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика