

Футболчилар Унаи Эмери қўл остидаги жамоанинг ўйинидан норозилар ва мутахассис жамоада қоладиган бўлса жамоадан кетишмоқчи.
28 ёшли Ляказетт "Арсенал" сафига 2017 йилда "Лион"дан келиб қўшилган эди. Футболчи 2013 йилдан буён Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Обамеянг эса Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидан келган ва унинг "тўпчилар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



