"Арсенал" Инкапиэни "Байер"дан сотиб олди

25 июн 2026, 21:21
Пьеро Инкапиэ расман "Арсенал" футболчисига айланди.

Лондон клуби эквадорлик ҳимоячини "Байер"дан ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

24 ёшли футболчи ўтган мавсумни "канонирлар" сафида ижара асосида ўтказган эди. "The Athletic" нашри маълумотига кўра, футболчининг трансфер қиймати тахминан 40 миллион фунт стерлингни ташкил қилди. Инкапиэ "Арсенал" билан 2031 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Англия Премьер-лигаси ўтган мавсумида эквадорлик ҳимоячи 25 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›