UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  22 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Элио Соуза: "Баҳрайн Осиёнинг энг кучли жамоасидан бири бўлади" Янгиликлар

Элио Соуза: "Баҳрайн Осиёнинг энг кучли жамоасидан бири бўлади"

Баҳрайн терма жамоаси устози Элио Соуза ОФК расмий сайтига интервью берди.

Ниҳоят 50 йил ўтиб Баҳрайн яна катта саҳнада зафар қучди. Жамоа ўтган йил Кўрфаз Кубоги мусобақасида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритди. 

Бу ютуққа баҳрайнликлар жамоа бош мураббийи этиб Элио Соуза тайинланганидан тўрт ой ўтиб эришишди. Айтиш мумкинки, 50 ёшли португалиялик мураббий қисқа вақт ичида терма жамоа футболчиларига ўз фалсафасини сингдира олди. Шу муносабат билан сайт ходимлари ундан интервью олишди. 


- Жаноб Элио, Осиёдаги дастлабки иш тажрибангизни қандай баҳолайсиз? 

- Бу менга жуда ёқяпти. Осиёнинг араб давлатларида футболга катта эътибор қаратилади ва биз ҳам бундан четда қолмасликка ҳаракат қиляпмиз. Бу ерда ОЧЛ ғолиблари ўйнайди. Терма жамоалар юқори мақсадлар сари кураш олиб боради. Бир сўз билан айтганда, Осиё футболи ривожида Ғарбий Осиёнинг тутган ўрни катта. 

Бу ўринда яна бир муҳим жиҳат, футболчиларнинг юқори малакага эга эканлиги. Қолаверса мухлислар ҳам ўйинга катта таъсир ўтказади. Жамоани шакллантириш учун сиз футболчилар билан бирга ишлаб, шу қаторда мамлакат урф-одатларини ҳам ўрганиб борасиз. Шу тариқа иш услубингиз юзага келади. Аниқ бир мақсадга эришиш учун бу нарса муҳим роль ўйнайди. 

Мен Баҳрайнга келганимдан бери Баҳрайн футбол ассоциацияси билан кўп жиҳатлар бўйича ҳамкорликда ишлаб келяпмиз. Ишим фақат терма жамоани кучайтиришдан иборат эмас, балки бутун мамлакат бўйлаб футболни ривожлантиришга ҳисса қўшишдир. Бу ўринда болалар футболига алоҳида эътибор қаратганмиз. Ўтган йилги Кўрфаз Кубоги мусобақаси ҳамда ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари шуни кўрсатдики, биз тўғри йўлдамиз. Бунинг учун клублар ҳам катта ёрдам беряпти. Чунки футболчи шаклланишида аввало клуб хизмат кўрсатади. 


- Португалия клублари ва терма жамоаларини бошқаргандан сўнг нега айнан Осиёни танладингиз? 

- Мен қарийб 10 йил мобайнида Португалиянинг U15 - U20 жамоаларида ишладим. Биз ўз вақтида U-17 ва U-19 Европа чемпионатларида ғолиб бўлдик. Қолаверса 1999 йилда туғилган болалар билан икки ёш тоифасидаги Европа чемпионатида зафар қучган дастлабки жамоага айландик.

Ўтган ўн йил ичида Португалия бутун Европа бўйлаб ўз сўзини айта олди. Биз катта ишни амалга ошириб бир нечта футболчиларни миллий жамоага тайёрлаб бердик. Кейин эса менда ўз кучимни бошқа мамлакатда синаб кўриш варианти туғилди ва бунинг натижасида Осиёга келдим.

Мен футболчи ва мураббий сифатида қаерда мени кўришларини хоҳласа доим ўша жойга борганман. Бу менинг одатим. Баҳрайндан таклиф тушганида тўғриси катта завқ билан қабул қилдим. Чунки бу жамоа қитъада соврин ютмаган, кўпчилик балки менсимас, лекин мен Баҳрайнни Осиёнинг энг кучли жамоасига айлантиришни хоҳлайман. Шунинг учун бу ерга келганман.


- ЖЧ саралашдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз? 

- Биз кучли гуруҳга тушганмиз. Буни мен қуръадан кейиноқ айтгандим. Рақибларимиз ўйин ва тактик томонлама кучли. Қолаверса, кучлилар ФИФА рейтингида биздан юқорида туришибди. Гуруҳдаги Эронни олайлик, бу жамоа қандай қудратга эга эканини айтмаса ҳам бўлади. Эронда бошқа чемпионатларда тўп тепаётган кучли легионерлар бор. 

Яна бир рақибимиз Ироқ ҳам кучли жамоа саналади. Ироқда тажрибали ўйинчилар, шу билан бирга иштиёққа тўла ёшлар бор. Бу томонлама бизга гуруҳнинг учинчи жамоаси сифатида қарай бошлашди. Баҳрайн гуруҳда биринчи бўлиш учун кураша олмайди деганлар бўлди. Ҳаттоки бизни Гонконг ва Камбоджа қаторига қўйишди. Лекин мен бу гапларнинг биронтасига эътибор бермадим. Қисқа вақт ичида ўз сўзимизни айта олдик ва шу кетишда кейинги босқичга чиқишимизга тўлиқ ишонаман.


- Баҳрайн терма жамоаси билан ўтган йил Кўрфаз Кубоги ва Ғарбий Осиё футбол федерациялари Кубогида зафар қучдингиз. Бу муваффақиятни қандай изоҳлайсиз? 

- Футболда ютиш учун юта олишингга ўзингни ишонтиришинг шарт. Йўқса бари бефойда. Бу ўринда руҳий тайёргарлик катта роль ўйнайди. Биз мусобақага ютамиз деб бордик ва бунинг уддасидан чиқдик.

Менда терма жамоалар билан ишлаш бўйича ўзимга хос методика бор ва доим шунга амал қилиб келаман. Баҳрайнлик футболчилар тўлиқ профессионал эмас, бу ерда ярим профессионал клублар ва футболчилар кўп. Аммо иш тўғри йўлга қўйилса ҳаммаси яхшиланиб боради. 

Мен тўғри тушуниб турибман, Баҳрайн эришган натижаларни одамлар ҳазм қила олмаяпти. Чунки бу жамоа олдин ҳеч нарсани ютмаган. Лекин мен биринчи кунданоқ футболчиларга такрор ва такрор айтиб келдим: меҳнат қилсак ҳаммасига эришамиз. Биргаликда ишлаб ўтган йил иккита мусобақада зафар қучдик, агар ҳаммаси фақат менга боғлиқ бўлганида балки ҳеч нарсани ютмасдик. 


- Бу ҳолат сизга маҳаллий шароит ва футболчиларга тезда кўникиб кетганингизни англатадими? 

- Балки шундай дейишингиз ҳам мумкин. Умуман мен учун муҳитга мослашиш қийин эмас. Чунки иш бошланса масаланинг бу томонларини кўп ўйламасдан тезроқ ишга шўнғиб кетаман. Ўтган йилнинг июль ойида Португалияда ташкил қилинган йиғин катта роль ўйнади. Мен йиғин давомида футболчиларни ўрганиб олдим ва уларнинг нима хоҳлаётгани билан яқиндан танишдим. 

Биласизми, футболда бошқалар ҳам сизга ўхшаб машғулот ўтказади, лекин якунда ҳеч нарсага эриша олмайди. Хўш, нега биз совринларни қўлга киритдик? Мен Баҳрайндаги шароит зўр дея олмайман, лекин унчалик ёмон ҳам эмас. Фақат ҳамма гап иш услубини тўғри йўлга қўйиб олишда. Қолаверса ўйинга бўлган эътибор ва унинг аҳамиятини ҳам унутмаслик лозим. Ўйин пайтида керакли қарорни қабул қилиш ўта муҳим ҳисобланади.


- Баҳрайн терма жамоаси билан нималарни мақсад қиляпсиз? 

- Мен ҳар бир учрашувда ғалаба қозонадиган жамоа тузишни хоҳлайман. Бунинг учун айтиб ўтганимдек, аввало ишни тўғри йўлга қўйиб олиш лозим. Шундан сўнгина биз мусобақларга бориб ғалаба қозонишимиз мумкин. Мен ҳеч қачон ютишнинг имкони бўлармикан деган хаёлларга берилмайман, аксинча бориб ютиш керак дейман.

Қачонки футболчиларга ҳам шуни сингдира олсангиз ютишни бошлайсиз. Ғарбий Осиё турнирида зафар қучгач, энди Кўрфаз Кубогидаги ғолиблик ҳақида ўйлай бошладик ва бу мусобақада ҳам биринчи бўлдик. Лекин биз ҳамон изланишдамиз, ҳали энг кучли даражага чиққанимиз йўқ. Фақат ғалабагина ўз кучингизга бўлган ишончни тақдим этади. Қачонки ўз мақсадимизга эришиб жаҳон чемпионатига чиқсак, демак Баҳрайн ҳам Осиёнинг энг кучли жамоасига айланибди дея оласиз. 


- Осиёда узоқ вақт ишлашни хоҳлайсизми? 

- Менга Баҳрайнда ишлаш ёқяпти, футболчилар айтганимни бажаряпти, буни эса ҳар бир профессионал мураббий хоҳлайди. Айтиб ўтганимдек, бу ердаги ишим фақат терма жамоани шуғуллантиришдан иборат эмас. Мен умуман Баҳрайнда футболни кучайтиришга ҳаракат қиляпман. Ҳаммамизнинг мақсадимиз келажакда турли ёш тоифасидаги яхши жамоаларга эга бўлишга қаратилган. 

Вазиятга тўғри баҳо бериш учун ҳозирги футболдан хабардор бўлишингиз шарт. Ахир фақат ўтмиш билан яшаб бўлмайди. Сиз ўтмишни таҳлил қилган ҳолда келажак сари интиласиз. Тўғрисини айтсам, Баҳрайнда кўп йиллар қолишни истайман. Гарчи бу ерга келганимга ҳали бир йил бўлмаган бўлса-да, мамлакатга тезда кўникиб кетдим ва ўзимни худди уйда юргандек ҳис қиляпман. Қолаверса ишим ҳам ўзимга ёқади, бу эса менга ҳаммасидан кўпроқ иштиёқ беради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика