

Учрашувнинг 86-дақиқасида 16 ёшли футболчи қўпол подкатдан сўнг рақибини оёғи билан туртгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Дауман майдонни тарк этаётганида, камералар Артетанинг ўз ўйинчисини ғазаб билан тергаётганини муҳрлади.
Ўйин "Арсенал"нинг пенальтилар сериясидаги мағлубияти ва лондонликларнинг турнирдан чиқиб кетиши билан якунланди.
"Муносабатлар турлича бўлиши мумкин. Агар отам ва онам менга қандай муносабатда бўлишганини кўрганингизда, эҳтимол: «Бу менга ёқмайди», деган бўлардингиз. Аммо мен учун бу ҳозиргидек бўлиб етишишимга ёрдам берган реакциялар эди. Шунга қарамай, сиз ҳамиша фақат энг тўғри ва гўзал муносабатни кўришни хоҳлайсиз. Бу АПЛ, Диснейленд эмас", — дейди Артетанинг сўзларини Sky Sports нашри.



