UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  4 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  9 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  6 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  5 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Ньюарк аэропортига узоқ вақт қўнолмади  5 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  20

Эдгар Гесс: "Бундай натижани умуман кутмагандим" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Бундай натижани умуман кутмагандим"

"Бухоро" - "Машъал" (3:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Эдгар Гесс қатнашди.
"Бундай натижани кутмагандим. Биз бир жамоага айланиб бўлдик деб ўйлагандим. Бунгача "Бунёдкор", "Пахтакор" билан дуранг ўйнагандик. Балки ҳаддан ташқари кучли ҳаяжон бўлгандир", - деб гап бошлади Эдгар Гесс.

"Биз гол уришимиз керак бўлган биринчи вазиятда тўп тўсинга тегди. Кейин Фирдавс Асадов гол ура олмади. Улар эса ўз имкониятларидан фойдалана олишди. Ҳимоядаги кутилмаган хатолар бўлди. Мухлислардан узр сўрайман, бундай натижага улар лойиқ эмаслар. Бироқ учрашув сўнггида 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб туриб 3та гол урдик. Кечроқ бўлса ҳам ўзимизга кела олдик".

"Биринчи бўлимнинг ўзида иккита футболчини алмаштирганимга келсак, қаерда хатолар бўлаётганини кўрдим. Шу боис иккита янги футболчини туширдим. Ўйиндан олдин йигитлар ғалаба қозонсак 5 ёки 6-ўринга чиқамиз деб  ўйлашлари оқибатида кўп ҳаяжонланишди. Шу сабабли ҳам натижа салбий бўлди деб ўйлайман", - дейди Гесс.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика