UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  9 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  9 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  19 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  10

Диёр Мирзабоев: “Қийин ўйинда дуранг ўйнадик” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Қийин ўйинда дуранг ўйнадик”

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Янгиер-қурувчи" – "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев фикрларини билдириб ўтди.

- “Шўртан” билан ўйин борасида фикрингиз қандай?

- Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз кўрсатдик. Бунинг учун бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Тўғриси, захирадан футболчиларни майдонга туширишда хатога йўл қўйдим. Учрашув охирларида айримларида жисмоний ҳолат яхши эмаслиги сезилиб қолинди. Захирамиздан фойдаланиб бўлганимиздан сўнг улар алмаштириш сўрашди. Бугун баҳс охирларида майдонда 10 киши ўйнадик. Бир сўз билан айтганда, қийин ўйинда дуранг ўйнадик. “Янгиер” шу вақтгача “Шўртан” устидан ғалаба қозона олмаган экан. Бунга чек қўйишни режалаштиргандик. 


- Мазкур ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек кечганмиди?

- Биз ҳар бир ўйинга яхши тайёрланамиз. Ортиқча юкламалар берилмайди. Балки Нодир Йўлдошев барвақт жароҳат олмаганида, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. 


- Давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз?

- Илгари таъкидлаганимдек, иложи борича шу таркибни сақлаб қолмоқчиман. Дейлик, айрим футболчиларимизга Суперлигадан таклиф бўлса, уларни сақлаб турмаймиз. Айни вақтда музокаралар давом этмоқда. Ҳозирда сифатли ўйинчиларни таклиф қилиш жуда қийин. Шунга қарамай, биз трансфер ойнаси якунига қадар чизиқларимизни кучайтирмоқчимиз. 


- Асилжон Бегимқулов ва Суҳроб Бердиев захирадан, Абдуқаххор Хожиакбаров эса майдонга туширилмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- “Шўртан” футболчиларининг тезкорлигини ҳисобга олиб, таркиб танлагандик. Йигитлар барча айтилган топшириқларни бажаришди. Тезкорлик бўйича рақибга ютқазганимиз йўқ. Машғулотларда стандарт вазиятларга эътибор қаратгандик. Афсуски, биз бир вазиятда хатога йўл қўйдик ва гол олиб чиқдик. Сиз санаб ўтган футболчиларнинг захирадан туширилганига шу сабаб бўлди. 


- “Янгиер” U-19 жамоаси иштирокидаги ўйинларини кузатмаётганингиз ростми?

- Бунга вақтнинг тўғри келиб қолаётгани сабабдир. Чунки биз ҳам машғулотларни кечки 18:00да бошлаймиз. Ёшларимиз ҳам айнан шу вақтда ўз ўйинини ўтказади. Тўғриси, ўйинни кузатиш учун мен машғулотларни ўтказиб юбора олмайман. “Хоразм” билан ўйинни бошидан охиригача стадиондан туриб, кузатиб бордим. Таркибдаги бир неча футболчиларни машғулотларга жалб қиламан. Агар мен ўйинни стадиондан туриб кузатмаган чоғимда ҳам, яхшиларни асосий жамоага жалб қилишда давом этаман. Чунки улар доимий равишда менинг эътиборимда туради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика