UZ

Сўнгги янгиликлар

01:03АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" (онлайн ҳисоб)  0 01:00Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона" (онлайн ҳисоб)  22 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  0 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  0 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  8 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  25 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  3 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  15 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради Янгиликлар

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради

Турнир ғолиби 50 миллион доллар мукофот пули олади, иштирок учун эса камида 10,5 миллион тўланади.

ЖЧ-2026да қатнашадиган ҳар бир жамоа кафолатланган тарзда камида 10,5 миллион доллар қўлга киритади. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, ФИФА кенгаши 2026 йилдаги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун рекорд даражадаги 727 миллион доллар ажратган - бу 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига нисбатан 50 фоиз кўп. Маблағ иштирокчи аъзо ассоциациялар орасида тақсимланади, шундан 655 миллион доллар турнирнинг соврин жамғармасини ташкил этади.

ЖЧ-2026 ғолиби 50 миллион доллар, финалчи эса 33 миллион доллар мукофот пули олади. Бронза медали соҳиби 29 миллион доллар, 4-ўринни эгаллаган жамоа эса 27 миллион доллар ишлаб топади. Чорак финалчиларга 19 миллион доллардан, 1/8 финал иштирокчиларига 15 миллион доллардан, 1/16 финалга чиққанларга 11 миллион доллардан тўланади. Гуруҳ босқичидан чиқиб кетган иштирокчилар 9 миллион доллардан мукофот пули олади.

Бундан ташқари, ЖЧ-2026нинг ҳар бир иштирокчиси тайёргарлик харажатларини қоплаш учун 1,5 миллион доллар олади. Шундай қилиб, ҳар бир ассоциация турнирда иштирок этгани учун камида 10,5 миллион доллар қўлга киритади.

Маълумот учун, Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
17 дек 23:00:37
Алёш ака
Қачон чиқди Узбекистон
   
17 дек 22:25:47
Job Ir
Малумот учун Узбекистон тарихда илк бор жахон чемпионатига чикди. Шуни айтишмаса билмас эдик зур хабар яхшиям шу ерда езишибди. Койил зур офарин
   
17 дек 21:31:28
Адхамжон Низамов
Демак,Узбекистон гурухдан чикса 12,5 миллион доллар олар экан.
   
17 дек 21:13:16
Behzod_Uzbekistan
Хабарни энди 2 марта ёздиларинг. Яна 3-4 марта куйиб турила хар 5-10 минутда биттадан
   
17 дек 20:50:44
QosimNozimBavariyaChmpn
10.5 mln $ kirim bor. Marojni yeb kelsayam foyda
   
17 дек 20:46:49
Abdusalom Mirzayev
Мазгилар, чарчадийларми дейман, шу мақолани 5 пост пастда берилдику, такрор нега керак.
   
17 дек 20:45:51
assassin
Чорак финалгача борган командага 55 млн накдаканда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика