"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради

Sherzod Nurmatov
8 дек 2025, 16:01
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Жорий мавсум "Сўғдиёна" сафида ҳаракат қилган дарвозабон Шоҳруҳ Исоқов ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Нодир Сойибов (суратда) билан ўртадаги меҳнат шартномаси муддати 2026 йил сўнги қадар узайтирилди", – дейилади хабарда.

23 ёшли дарвозабон 8 ўйинда 6 та гол ўтказди ва 4 ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади. 21 ёшли хавбек эса 21 ўйинда иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати