"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"
17 дек 2025 16:56
Янгиликлар
"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"
"Реал" клуб телевидениеси "Барселона" президенти Жоан Лапорта Хосе Мария Энрикес Негрейра иши бўйича кўрсатма бераётганда судда ёлғон гапирган бўлиши мумкинлигига ишора қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда "Барселона" ва унинг раҳбариятига Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) Техник ҳакамлар қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага тўловлар амалга оширилгани юзасидан пора бериш айблови қўйилган эди. Суд 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда "Барселона" томонидан Негрейрага тўланган 7,7 миллион еврони жиноят деб ҳисоблаган.
"Барселона" президенти Жоан Лапорта судда Негрейра ва унинг ўғли билан шахсан таниш бўлмаганини айтди: "Менга ҳакамлик бўйича маслаҳатлар ҳақида айтишганди. 18 йил учун 7,3 миллион евро – фойдали хизматлар учун унчалик кўп эмас". Шунингдек, у қуйидагиларни таъкидлади: "Барса" мусобақа натижаларига таъсир ўтказмаган. Бу тарихимизнинг шонли даврини қоралаш учун режалаштирилган кампания".
"Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят", – деди "Real Madrid TV" бошловчиси Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзлари акс этган кадрлар фонида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар
Суд материалларини ўқиб юрибман дейсан у ерда хакамга нима учун пул ажратилганлигини аниқ тиниқ ёзиб қўйилган . Хакамлардан маслахат олиш учун , хакамлар яратилган янгиликларни жамоага таништириш , тушинтириш учун .
Қайси ахмоқ 17 йиллик хамкорликни хакамларни сотиб олган деб ўйлайди .
Хакамлар арзимаган пул учун номини қора қилмайдику , футболни тушинган одам , Ла лигани 15 йиллар кузатиб келган одам Барсага хакамлар қанчалик нохақлик қилганини жуда яхши билади ва аксинча қайси жамоага купроқ ёрдам берганини билади . Масалан мен 10 лаб мисол келтириб беришим мумкун. Оддий ъир мисол ўтган мавсумдаги охирги эл Классикодаги хакамларни харакати .