Депайга АПЛнинг уч клуби қизиқмоқда
19 ноя 2022 20:51
Янгиликлар
Депайга АПЛнинг уч клуби қизиқмоқда
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Каталония клуби айни дамда ойлик учун кетадиган пулларни камайтириш ниятида бўлиб турибди. Шу сабабли захирада қолиб кетаётган Мемфиснинг жамоада қолишидан ҳеч ким манфаатдор бўлмаяпти.
Ҳозирда нидерландияликнинг атрофида Англиядан яхши вариантлар бор. "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Челси" футболчига қизиқиш билдирмоқда, бироқ улар ҳали таклиф билан чиқмаган. Барчаси футболчининг ЖЧ-2022да ўзини кўрсатишига боғлиқ бўлиб турибди.
Ушбу мавсумда 28 ёшли футболчи ЛаЛигада 2 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар