UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  0 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  37 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  3 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  17 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  19 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  62 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10

Денис Коростиченко - "Локомотив" бош мураббийи Янгиликлар

Денис Коростиченко - "Локомотив" бош мураббийи

Бугун "Локомотив" ПФК раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда жамоамизнинг Суперлига ва Ўзбекистон Кубогидаги иштироки муҳокама қилиниб, кейинги йил учун режалар белгилаб олинди. 

Учрашув чоғида клуб раҳбарияти янги мавсумда асосий жамоани ёш иқтидорли мутахассис Денис Коростиченко бошқаришини маълум қилди. Хабарингиз бор, португалиялик мураббий Микаэль Секейра "Локомотив"ни тарк этганидан сўнг, 27 ноябрь куни Қаршида "Насаф" билан кечган баҳсда "темирйўлчилар"ни Денис Коростиченко бошқариб, мавсумнинг охирги ўйинида жамоамиз 3:1 ҳисобида зафар қучди. 

Маълумот учун, Денис Владимирович Коростиченко 1986 йил 11 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий. 2014 йил Ўзбекистон Давлат Жисмоний-тарбия институтини тамомлаган. Катта футболдаги фаолиятини "Оқтепа" сафида ўтказган. Мураббийлик фаолиятини эса 2005 йилда бошлаб, дастлаб Тошкент шаҳридаги БЎСМ-17да болалар мураббий бўлиб ишлаган. 2010-2018 йиллари "Бунёдкор" академиясида фаолият юритган Коростиченко 2019 йилдан бери "Локомотив"да ишлаб келяпти.


2019 йил "Локомотив" U-21 жамоасида Тимур Кападзега ёрдам берган Коростиченко ёшларимизнинг Ўзбекистон чемпиони бўлишида муносиб ҳисса қўшди. 2020 йилнинг иккинчи ярмида Тимур Кападзе "Локомотив" асосий жамоасини қабул қилиб олгач, мураббийлар штабига яна Коростиченкони таклиф этди. Йил охирида Тимур Тоҳирович янги тузилган "Олимпик" жамоасига йўл олди. Денис Коростиченко эса "Локомотив"да қолиб, Микаэль Секейра бошчилигидаги мураббийлар штабидан жой олди. 

Португалияк мураббий жамоани тарк этгач, клубимиз раҳбарияти Денис Коростиченкога ишонч билдириб, ёш мутахассисни асосий жамоа бош мураббийи этиб тайинлади. Янги мавсумда Денис Владимировичга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика