

"Independent" хабарига кўра, томонлар музокараларни якунлаш арафасида. Посбон "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтиради.
Де Хеа 2011 йилдан буён ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Олдинроқ унинг хизматларига "Реал" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.



