

Бразилиянинг янги бош мураббийи Тите муҳим ўйин олдидан жамоа сардорини алмаштиришга қарор қилди. Эквадорга қарши баҳсда (3:0) сардорлик боғичи Жоао Мирандада эди.
"Жамоамизда кўплаб етакчилар бор. Сардорлик футболчилар учун катта рол ўйнайди деб ўйламайман, аммо бу катта шараф. Жамоамизнинг ҳар бир футболчиси етакчилик қобилиятини кўрсата олади" - дейди Алвес.
Бразилия - Колумбия учрашуви 7 сентябрь куни Тошкент вақти билан 05:45да бошланади.



