

42 ёшли бразилиялик футболчи Португалиянинг учинчи дивизионида иштирок этувчи “Сан-Жуан-де-Вер” клуби сафида тўп тепиш вариантини ўрганмоқда. Яқинда Алвес ушбу клубнинг ҳаммулкдорларидан бирига айланган ва ҳозирда ўйинчи сифатида фаолиятини бошлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланмоқда.
Манбага кўра, Дани Алвес 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси сафида иштирок этиш орзусидан воз кечмаган. Гарчи унинг мусобақада қатнашиш имкониятлари жуда камдек туюлса-да, у мазкур мақсад сари интилишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил баҳорида Алвес жиноят иши бўйича оқланган эди. У мазкур иш доирасида бир йилдан ортиқ муддат қамоқда сақланган.



