UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  18 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  54 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  18 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" ва "Қизилқум" жамоалари ўзаро дурангга эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" ва "Қизилқум" жамоалари ўзаро дурангга эришди

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви якунланди.

БУНЁДКОР – ҚИЗИЛҚУМ 1:1

Гол: Ғиёсов 43, Маргиев 80.


28 август 2020 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Эркин Бахтиёров

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Исломжон Қобилов, 5.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Дилшод Аҳмадалиев (11.Расул Йўлдошев 68), 10.Хуршид Ғиёсов (77.Селим Нурмурадов 86), 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (90.Шаҳбоз Эркинов 46), 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 49.Фаррух Икромов (34.Суҳроб Иззатов 68).
Захира: 25.Акобир Қаюмов, 4.Давронжон Эргашев, 6.Анвар Ғофуров, 20.Владислав Нуриев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 5.Владислав Касминин, 6. Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (14.Файзулло Қамбаров 92), 8.Руслан Маргиев, 17.Салим Мустафоев, 21.Муҳсин Убайдуллаев (15.Воҳид Шодиев 79), 23.Шерали Жўраев, 44. Иброҳим Томива, 75.Олег Толмасов, 77.Суннатилла Абдуллажонов ( 10.Алишер Саноев 46)
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 11.Қадамбой Нурметов,  20. Хуршиджон Олимов, 97.Шерзод Қодиров.

Огоҳлантиришлар: Қиличев 28, Касминин 33, Тўраев 86, Байдуллаев 89, Қодирқулов 90+1.

 

Бунёдкор

Хуршид Ғиёсов - 43'

Суперлига. 13-тур

28/08/2020, 18:30

1
:
1
Тугади

Қизилқум

Руслан Маргиев - 80'

45'
90'
43'  Хуршид Ғиёсов
46'  Миржаҳон Мираҳмадов (Шаҳбоз Эркинов)
68'  Дилшод Аҳмадалиев (Расул Йўлдошев)
68'  Фаррух Икромов (Суҳроб Иззатов)
75'  Абдулла Абдуллаев
86'  Хуршид Ғиёсов (Селим Нурмурадов)
86'  Лутфулла Тўраев
90'  Санжар Қодирқулов
28'  Ойбек Қиличев
33'  Владислав Касминин
46'  Суннатилла Абдуллажонов (Алишер Санаев)
79'  Муҳсин Убайдуллаев (Воҳид Шодиев)
80'  Руслан Маргиев
89'  Эркин Бaйдуллаев
90'  Ойбек Қиличев (Файзулло Қамбаров)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Жамоалар ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

90+2. Ойбек Қиличев ўрнига Файзулла Қамбаров майдонга тушди.

90+1. Қодирқулов Қиличевнинг тезкор ҳужумини тўхтатди ва огоҳлантирилди. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берди. 

89. Эркин Бойдуллаев Нурилло Тўхтасиновга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

88. Хавфли вазиятттт! Ислом Қобиловнинг берган зарбасини Игнатий Нестеров бартараф этди. Ушбу вазиятда Нестеров жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

86. Лутфулло Тўраевга сариқ карточка. 

86. Ғиёсов ўрнига Нурмурадов учрашувни давом эттиради. 

85. Ойбек Қиличев Қодирқуловга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

83. Хуршид Ғиёсовда "фол в атаке". У рақиб жарима майдончасида Толмасовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

80. ГОООЛ! Руслан Маргиевнинг чамаси 25 метрдан берган зарбаси рақиб ҳимоячисига теккан ҳолда рикошет ҳосил қилди ва "Бунёдкор" дарвозасидан жой олди - 1:1!

79. Муҳсин Убайдуллаев ўз ўрнини Воҳид Шодиевга бўшатиб берди. 

75. Абдулла Абдуллаев Томивага нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

74. "Қалдирғоч"ларнинг ҳужумини рақиб ҳимоячиси бартараф этди. 

68. "Бунёдкор"да иккита ўзгариш: Аҳмадалиев ўрнига Йўлдошев, Икромов ўрнига Иззатов майдонга тушди. 

67. Эркинов рақиб дарвозаси томон зарба берди! Аммо ушбу вазиятда Нестеров маҳорат кўрсатиб, тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. 

63. Зарбааа! Саноевнинг айлантириб берган зарбаси бироз ноаниқ. 

61. Руслан Маргиевнинг чап оёқда берган зарбаси рақиб дарвозаси тепасидан ўтиб кетди. 

52. Салим Мустафоевнинг берган зарбаси бироз ноаниқ. Футболчи рақиб дарвозаси томон яхшигина рейд амалга оширганди.  

46. "Бунёдкор" тезкор ҳужум ташкил этди. Лекин Нестеров ўз ўрнида.

Танаффусда ҳар икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш бўлди. "Бунёдкор" сафида Мираҳмадов ўрнига Эркинов майдонга тушди. "Қизилқум" таркибида эса Абдуллажонов ўрнига Саноев учрашувни давом эттиради. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа вақт қўшиб берди. 


(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


43. ГООЛ! Ҳуршид Ғиёсов 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:0!

41. Пенальти! "Қизилқум" футболчилари жарима майдончаси ичида Хуршид Ғиёсовга қарши қўполлик ишлатди. 

36. Ўйиннинг учдан бир қисми орда қолди. Жамоалар эса ҳозирча кўзга кўринадиган тайинли ҳужум ташкил этишгани йўқ. Бир сўз билан айтганда зерикарли ўйин.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


33. Владислав Касминин рақиб билан баҳслашгани учун огоҳлантирилди.

32. Шерали Жўраевнинг берган зарбасини Абдужалилов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

28. Ойбек Қиличев майдон марказига яқин жойда рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.

19. Мираҳмадовнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 

14. Зарбааа! Тўхтасиновнинг узоқдан берган зарбасини Нестеров қайтариб юборди. 

11. Томиванинг берган зарбаси ноаниқ. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


10. "Қизилқум" футболчилари иккита ҳужум ташкил этишди. Аммо уларнинг ҳар иккиси ҳам самарасиз якунланди.

5. "Бунёдкор"нинг чап қанот орқали ташкил этган ҳужуми Нестеров тўпни эгаллаб олиши билан якунланди.

3. "Қизилқум"нинг ҳужуми. Лекин тўпга хеч ким етиб бора олмади.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


-УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун Суперлига 13-тури доирасида "Бунёдкор" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика