UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  0 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   1 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  1 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 08:10Анчелотти Бразилия МТЖга мамлакат футболи афсонасини ёрдамчи мураббий сифатида таклиф қилмоқчи  2 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  8 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  6 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  21 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8

Чех – барабан чалиш, Бекхэм – қиличбозлик. Юлдузларнинг хоббиси Янгиликлар

Чех – барабан чалиш, Бекхэм – қиличбозлик. Юлдузларнинг хоббиси

Футболчиларнинг ҳаёти ва хаёли футболдан бир дақиқа ҳам узилмайди деб ўйласангиз, хато қиласиз.

Албатта, улар бутун ҳаётини футболга бағишламаган ва футболдан бошқа хоббиси ва ўзига хос одатлари мавжудлиги табиий. Келинг, ҳозир баъзи бир дунё таниган футбол юлдузларининг қизиқарли хоббилари қанақа эканлигини билиб оламиз.

Петр Чех – барабанчи

Афсонавий дарвозабон Петр Чехнинг энг ёқтирган хоббиси барабан чалишдир. Чехиялик бу ҳақда интерьюларидан бирида айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, 2010 йилдан бошлаб барабан чалишни ўргана бошлаган. Ҳозир ҳам баъзида оилавий байрамларда Петр "барабанчи" позициясида ҳаракат қилиб туради.

Тео Уолкотт – болалар китоблари муаллифи

Англиялик ҳужумчи Тео Уолкотнинг болалар учун мўлжалланган китоблар нашр эттириши ҳақида эшитганмисиз? Китоблар мавзуси асосан, футболга бағишланган. Англияда китобсевар ота-оналар фарзандлари учун Теодан янги китоблар кутишади. 

Майкл Оуэн – от пойгаси ишқибози

"Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси спортниг яна бир бошқа тури – от пойгасига жиддий мухлислик қилади. Энг ёқтирган хоббиси отларни пойгага тайёрлаш. Йирик отхонасида бу учун алоҳида одамларни ёллаган. Шахсан ўзи ҳам кичик от пойгаларида қатнашиб туради.

Дэвид Бекхэм – қиличбоз

Футболдаги фаолиятидан кейин Голливуд ҳаётини танлаган суперюлдуз қиличбозликка ҳам қизиқиб қолган. Унинг яқин дўсти, киноюлдуз Уилл Смит бу ҳақда шундай дейди:

"Кўпинча Бекхэм билан Том (Круз)нинг уйида қиличбозлик билан соатлаб шуғулланамиз".

Хави – қўзиқоринчилик шинавандаси

"Барселона" афсонаси Хавининг севимли хоббиларидан бири – бу қўзиқоринчилик. У ҳатто Жерар Пике ҳамда Шакирани қўзиқорин теришга таклиф қилган. Гвардиола эса ҳазиломуз тархда шундай деганди: 

"Қўзиқоринчилардан ёмонлик чиқмайди".

Тони Кроос – нишонни пойлаш (darts).

Германиялик чарм тўп устаси Тони darts ўйинини ёқтиради. Балки жуда кўп шуғуллангани учунми, бу футболда ўз аксини топади. Германия терма жамоаси футболчилари Крооснинг одатидан хабар топиб, ҳазил сифатида унга darts совға қилишган.

Жо Аллен – товуқчилик фермалари соҳиби

"Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси ўзига хос бизнесмен. Жо Алленнинг айни пайта бир нечта товуқ фермаси мавжуд бўлиб, рафиқаси билан бирга тухум сотиладиган дўконларни ташкил қилишган.

Юқоридагилар айрим футболчиларнинг ажойиб ва ўзига хос қизиқишлари эди. Футбол – ҳаммаси эмас. Қизиқиш ва одатлардан воз кечиш эса мушкул масала, ҳатто у қўзиқоринчилик ва товуқчилик билан алоқадор бўлса ҳам.

Шуҳрат Хомидов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика