UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Жеррард "Ливерпуль"нинг имкониятларини баҳолади  1 16:15Дель Боске "Реал"нинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қилди  6 16:11"Янги тарих ёзиш вақти". "Реал" финал учун махсус ролик тайёрлади (ВИДЕО)  6 16:07Иньеста "Виссел Кобе" футболчиси сифатида таништирилди (ФОТО+ВИДЕО)  0 15:59Финал: Анъаналар давом этадими ёки бузиладими? (превью)  14 15:54ФИНАЛгача... Ҳакамлар ҳақида  3 15:46“Ролан Гаррос” олдидан: Денис Истомин ушбу мусобақада қандай иштирок этган?  1 15:39Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  9 15:37Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Қизилқум"  1 15:18Томас Мюллер "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши кераклигини айтди  8 14:41ФИНАЛгача... Юлдузларга тўла "Реал" машғулотидан фотогалерея  29 14:30"Пахтакор"ни якка пешқадамга айлантирган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  17 14:16ФИНАЛгача... "Ливерпуль"нинг машғулотидан фотогалерея  14 14:07Бугун футбол. "Навбаҳор" - АГМК  17 14:01Турега икки жамоадан таклиф бор  1

Чемпионлар лигаси қайтмоқда. Бугун Турин ва Базелда спектакль кўрамиз Янгиликлар

Чемпионлар лигаси қайтмоқда. Бугун Турин ва Базелда спектакль кўрамиз

Европа футболига ошно тутинган ишқибозлар бугун тунда бўладиган ўйинларни ўзгача завқ билан кутишмоқда.

Европа Чемпионлар лигаси чинакамига старт олмоқда. Ниҳоят ЕЧЛда плей-офф деб номланадиган финал олдидан финалга айланадиган даҳшатли ўйинлар бошланмоқда.

Бугун нимчорак финал доирасидаги иккита баҳс бўлиб ўтади.

Ювентус

Гонсало Игуаин - 2', Гонсало Игуаин - 9'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

13/02/2018, 23:45

2
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Гарри Кейн - 35', Кристиан Эриксен - 71'

Стадион: Allianz Stadium, 41232 томошабин

Бош ҳакам: Феликс Брих

45'
90'
2'  Гонсало Игуаин
2'  Миралем Пьянич
9'  Гонсало Игуаин
45'  Мехди Бенатиа
45'  Гонсало Игуаин
60'  Гонсало Игуаин
66'  Сами Хедира (Rodrigo Bentancur)
76'  Марио Манджукич (Стефано Стураро)
80'  Rodrigo Bentancur
90'  Дуглас Коста (Квадво Асамоа)
8'  Бен Дэвис
35'  Гарри Кейн
35'  Деле Алли
47'  Серж Орье
71'  Кристиан Эриксен
83'  Деле Алли (Сон Хын Мин)
89'  Эрик Ламела (Лукас)
90'  Кристиан Эриксен (Виктор Ваньяма)


Англияда ишлари у қадар юришмаётган, лекин жорий мавсумда ЕЧЛда жавлон ураётган "Тоттенхэм" "Ювентус" меҳмони бўлади. Бу жамоалар еврокубокларда илк маротаба тўқнаш келишади. Маурицио Почеттино шогирдлари ЕЧЛ гуруҳ босқичини умуман мағлубиятсиз якунлашди. "Тоттенхэм" жой олган "квартет"да "Реал" ва "Боруссия" Дортмунд жамоаларини ўрин олишгач, кўпчилик "шпорлар"нинг муваффақиятига ишонмаганди. Якунда эса барча тахминлар ўзини оқламади. "Тоттенхэм"нинг ушбу гуруҳда пешқадам бўлгани ва халқаро ўйинлардаги тўплаган тажрибаси "Ювентус"ни қанчалик жиддий рақиб кутиб турганини англатади.

Тўп билан муомалада бўлишни, агрессив футбол кўрсатишни хуш кўрадиган ва ҳужумкор ўйиндан завқ оладиган Почеттино Туринда ҳам ўз услубидан воз кечмоқчи эмас. "Тоттенхэм"да жароҳатланган футболчилар йўқ. Фақатгина жароҳатидан фориғ бўлган ва жисмоний ҳолати ҳали бу каби юқори даражадаги учрашувга жавоб бермайдиган Тоби Алдервейрелд Лондонга қолган. Почеттино қолган барча футболчиларни Туринга олиб келган.

Аллегрида эса таркиб борасида йўқотишлар бор. Энг асосий йўқотиш бу Пауло Дибала. Шунингдек, Аллегри "Ювентус"нинг асосий фигураларига айланган Куадрадо, Лихтштайнер, Блез Матюиди ҳамда Андреа Барцальининг хизматларидан фойдалана олмайди.


Дибаланинг жароҳати туфайли Аллегри асосан фойдаланиб келган 4-2-3-1 тактик схемасини 4-3-3га алмаштирди. Бугун катта эҳтимол "Ювентус" айнан 4-3-3 тактик схемасига мурожаат қилиши мумкин. Барцальининг йўқлигини Аллегри Медҳи Бенатия билан тўлдиради. Дибалани ўрнига эса Бернардески ҳаракат қилиши мумкин. Блез Матюидини ўрнини ким эгаллаши эса бироз баҳсли ҳолат. Услуб жиҳатдан Матюидига кўпроқ мос келадиган ўйинчи Стураро ҳисоблансада, Маркизионинг "Фиорентина"га қарши баҳсда кўрсатган ўйини Аллегрини иккилантириб қўйиши мумкин.

"Тоттенхэм"нинг ҳужумдаги гуруҳи "Ювентус" бош мураббийи Аллегрига қўшимча муаммолар туғдириши мумкин. Эриксен, Алли, Сон Хён Мин ҳамда Харри Кейн "квартети" Кьеллини ҳамда Бенатияни яхшигина терлатиши мумкин.

"Тоттенхэм"нинг биринчи беллашувдаги энг асосий вазифаси меҳмондаги гол. Бугун Почеттино шогирдлари айнан шу голни уришга ҳаракат қилишади. ЕЧЛда плей-оффдаги ўйинларда кўп ҳолларда айнан меҳмондаги гол қиймати кўп нарсаларни ҳал этиши мумкин. "Ювентус" эса аксинча, ўз уйидаги баҳсда авваламбор ўз дарвозаси даҳлсизлиги ҳақида қайғуриши лозим бўлади.

Аллегри шуни алоҳида қайд эттики, бугунги тўқнашувда уни 0:0 ҳисоби мутлақо қониқтирмайди. Демак "Ювентус" нафақат ўз дарвозасини "қулфи"ни очмаслиги, балки рақиб мудофаа чизиғини бузишга алоҳида эътибор қаратади.

Почеттино ва Аллегри ўртасида яхшигина тактик кураш гувоҳига айланамиз.



Иккинчи учрашув Швейцарияда "Базель" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасида кечади.

Базель

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

13/02/2018, 23:45

4
:
0
Тугади

Манчестер Сити

Илкай Гюндоган - 14', Бернарду Силва - 18', Серхио Агуэро - 23', Илкай Гюндоган - 53'

Стадион: St. Jakob Park, 36000 томошабин

Бош ҳакам: Йонас Эрикссон

45'
90'
38'  Таулянт Джака
71'  Валентин Штокер (Albian Ajeti)
85'  Mohamed Elyounoussi (Kevin Bua)
89'  Серей Ди
14'  Илкай Гюндоган
14'  Кевин Де Брёйне
18'  Бернарду Силва
18'  Рахим Стерлинг
23'  Серхио Агуэро
53'  Илкай Гюндоган
53'  Серхио Агуэро
57'  Рахим Стерлинг (Лерой Сане)
59'  Фернандиньо
63'  Кевин Де Брёйне (Давид Сильва)
85'  Серхио Агуэро (Данило)
89'  Илкай Гюндоган


Ўтган йили нимчорак финалдаёқ ўз юришини тўхтатган Гвардиола ва "Сити" бу гал ўша хатони такрорлмаслик учун ҳам "Базель"га қарши баҳсга жиддий эътибор қаратишга мажбур. "Базель" гарчи даража бўйича "Сити"га рақобат қила олмасада, ўйинда кўпгина муаммоларни тақдим этишга қодир.

"Базель" гуруҳ босқичида ўз уйида Англиянинг бошқа бир Манчестер клубини мағлуб этишни уддасидан чиққанди. Бу галги рақиб эса нисбатан анча жиддий.

"Базель" ва "Манчестер Сити" илк бор ўзаро тўқнаш келишмоқда. Аммо Гвардиола учун "Базель" бегона жамоа эмас. Гвардиола "Барселона" бошқарувидаги ўзининг биринчи мавсумида "Базель" устидан йирик ҳисобдаги ғалабани нишонлаганди. Айнан ўша учрашувда "Базель" ЕЧЛда ўз майдонидаги энг йирик (0:5) мағлубиятни қабул қилиб олганди.

Демак "Базель"нинг Гвардиола билан ўзининг шахсий ҳисоб-китоблари мавжуд.


Вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, бу тўқнашувда фаворит жамоа номи аниқ. Лекин футбол фаворит ёки аутсайдер мақомини доим ҳам маъқулламайди. Футболда учрайдиган сенсациялар ушбу спорт турига ўзгача жозиба қўшиб туради. Айнан шу жиҳат бу ўйиндаги кичик интригани сақлаб турибди.

"Базель" бош мураббийи Рафаэль Викини таркиб борасидаги муаммолар безовта қилмаяпти. Гвардиола қўл остидаги Лерой Сани, Габриель Жезус, Фабиан Делф ҳамда Бенжамин Менди ушбу баҳсда жароҳатлари туфайли иштирок эта олишмайди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди Суперлига. Тошкент дербисида “Пахтакор” ғолиб бўлди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви...  242
Суперлига. “Нефтчи” Фарғонада “Сўғдиёна”га ютқазди Суперлига. “Нефтчи” Фарғонада “Сўғдиёна”га ютқазди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Сўғдиёна” учрашуви...  186
Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми? Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми?
Бугун Суперлига 13-тур доирасида "Пахтакор" -...  142
ПРО-лига. 11-тур. “Машъал” – “Шўртан” 3:0 ва бошқа натижалар ПРО-лига. 11-тур. “Машъал” – “Шўртан” 3:0 ва бошқа натижалар
ПРО-лиганинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди.   99
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг