"Челси"нинг икки етакчиси "Лестер"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
18 май 2022 20:50
Янгиликлар
"Челси"нинг икки етакчиси "Лестер"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
"Челси" футболчилари Тимо Вернер ва Маттео Ковачич АПЛнинг сўнгги турида "Лестер"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эртага “пенсионерлар” ва “тулкилар” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Олдинроқ "Челси" бош мураббийи Томас Тухель Вернер "Ливерпул"га қарши Англия кубоги финали олдидан тайёргарлик машғулотларида жароҳат олгани, шу сабабли у ҳатто захирадан майдонга туша олмаслигини айтганди. Маттео Ковачич "Лидс"га қарши ўйинда жароҳат олди, аммо кейинроқ хорват футболчиси тикланишга улгурди ҳамда "Ливерпул"га қарши ўйинда тахминан 60 дақиқани майдонда ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" чемпионатда учинчи ўринни қўлга киритиши учун АПЛнинг сўнгги икки баҳсида бир очко олиши кифоя.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар