"Челси" "Вольфсбург" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
19 май 2021, 11:01
"Вольфсбург" ҳимоячиси Максанс Лакруа ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

21 ёшли франциялик футболчини "Челси" кузатмоқда, клуб ўйинчининг вакиллари билан алоқада бўлиб турибди.

Лакруа яқинда "Вольфсбург"нинг таклифини рад этди ва ҳозир у 30 миллион еврога сотилиши мумкин.

Француз жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Sky_MaxB