"Челси" "Интер" футболчисини нишонга олди
01 окт 2022 13:53
Янгиликлар
"Челси" "Интер" ҳимоячиси Дензел Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, Лондон клуби нидерландиялик футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилган, бироқ "Интер" ўз футболчиси учун 50 миллион евро сўраган.
Дюмфриеснинг Милан клуби билан битими 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Нуфузли Transfermarkt портали нидерландиялик ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Дюмфрис жорий мавсум А Серияда "Интер" сафида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар