

Лондон клуби трансферлар ва шартномаларни узайтириш бўйича таъқиқни олиб ташлашни қаттиқ сўрамоқда. Клуб жамоадаги ҳимоячилар танқислиги вужудга келишидан хавфсирамоқда.
"Челси" ва Сесар Аспиликуэта, Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсен ўртасидаги шартномалар ёзда якунига етади.
Агар раҳбарият "Челси"га шартномаларни узайтириш ва трансферларга рухсат бермаса, Лондон клуби ушбу футболчиларни йўқотади ва уларнинг ўрнини тўлдира олмайди.



