UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  2 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  11 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  12 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  21 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

"CA" вакиллари Брисбенга етиб келди Янгиликлар

"CA" вакиллари Брисбенга етиб келди

Австралиядаги Осиё Кубогини ёритиб бораётган ижодий жамоамиз бугун Сидней шаҳридан Брисбен шаҳрига кўчиб ўтди.
Сидней вақти билан соат 14:45да самолётга чиқдик ва Брисбен вақти билан соат 15:15да манзилга етиб келдик. Атига 30 дақиқа училдими дерсиз. Йўқ, аслида бир соатдан салгина кўпроқ парвоз қилдик. Сидней ва Брисбен орасидаги вақт фарқи 1 соатни ташкил этиши туфайли шундай ҳолат юзага келди.

Сайтимиз ходимларидан ташқари Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги 70дан ортиқ мухлислар ҳам Брисбенга келишди. Хитойга қарши баҳсда улар қаторига шу ерда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ҳам қўшилиши ҳақида хабар бердик.

Брисбен шаҳрида майдалаб ёмғир ёғмоқда, ҳаво Сиднейдагига қараганда бироз совуқроқ, 25 даража.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси маҳаллий вақт билан соат 19:00да (Тошкентда 14:00) "Перри Парк" стадионида машғулот ўтказади. Ушбу машғулотларни сайтимиз вакиллари кузатиб боришади. Терма жамоа лагеридаги энг сўнгги янгиликларни айнан бизнинг сайтимиздан топишингиз мумкин.

Эртага ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулотлар. 14 январда эса Хитойга қарши баҳс.

Нарзулла Сайдуллаев
Брисбен шаҳридан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика