Бускетс: "УЕФА талқинига кўра 40 футболчи рўйхатидан жой олмаганимдан хафа эмасман"

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2015, 14:16
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс УЕФАнинг йил жамоасига танланадиган 40 футболчи сафида эмаслигидан хафа эмас.

"Бу рўйхатга киришни истамагандим дея олмайман, аммо кира олмаганимдан хафа эмасман, чунки бу менинг мақсадим эмас. Бунга катта аҳамият бермайман. Мени кўпроқ жамоадошларим ва мураббийлар мақтови қизиқтиради" - дейди Бускетс.

40 нафар футболчи сафидан "Барселона"нинг қуйидаги футболчилари жой олган:  Хавьер Маскерано, Херард Пике, Дани Алвес, Андрес Иньеста, Иван Ракитич, Неймар, Луис Суарес ва Лионель Месси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Esport3