Бугун Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ЖЧ-2022га йўлланма олиши мумкин

Narzulla Saydullayev
1 фев 2022, 12:11
Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раунд 8-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

"А" гуруҳидаги дастлабки ўйин Ливан ҳамда Ироқ ўртасида кечади. Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланадиган баҳсда ютқазган томон гуруҳда учинчи бўлишдан умидини узаверса бўлади. Сурия - Жанубий Корея учрашуви Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Бу баҳс соат 19:00га белгиланган. Ўтган тур Қатардаги мундиал чиптасини расмийлаштириб бўлган Эрон бугун Теҳронда БААни қабул қилади.

Бугун Жанубий Корея ғалаба қозонса муддатдан аввал Жаҳон чемпионатига чиқади.

"A" гуруҳи
17:00 - Ливан - Ироқ
19:00 - Сурия - Жанубий Корея
19:30 - Эрон - БАА




Тошкент вақти билан соат 15:10да Япония - Саудия Арабистони учрашуви бошланади. Гуруҳ аутсайдерлари Вьетнам ва Хитой ўртасидаги баҳс соат 17:00да бошланади. Ушбу гуруҳдан ўрин олган бугунги сўнгги баҳс соат 21:00да старт олади. Маскат шаҳрида Уммон Австралияни қабул қилади.

Саудия Арабистони Японияни мағлуб этса, ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритади.


"B" гуруҳи
15:10 - Япония - Саудия Арабистони
17:00 - Вьетнам - Хитой
21:00 - Уммон - Австралия



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia