UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  0 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  8 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  9 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2

Бугун Исландия ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин Янгиликлар

Бугун Исландия ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин

Теглар :  ЕвропаЖЧ-2018
Бугун Европа қитъасида 2018 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари давом эттирилади.

Сербия

Серблар гуруҳда биринчи ўриндалар, шу боис бугун Грузия мағлуб этилса йўлланмани нақд қилишади. Сербия қуйидаги ҳолатларда ҳам биринчи ўринни сақлаб қолади:

- Сербия - Грузия ва Уэльс - Ирландия учрашувларида дуранг қайд этилса

- Сербия Грузия билан дуранг ўйнаса, Ирландия эса Уэльсни 4 ёки ундан кўп гол фарқи билан ютмаса.

Уэльс

Бэйл жамоадошлари шундай ҳолатларда биринчи ўринга чиқишади:

- Ирландия мағлуб этилса ва Сербия Грузия билан учрашувда очко йўқотса

- Ирландия билан дуранг қайд этилса ва серблар Грузияга 2 ва ундан кўп гол фарқи билан ютқазса

Ирландия

Айни пайтда гуруҳда учинчи ўринда бораётган Ирландия бугун йўлланмага эга чиқиши учун қуйидаги ҳолатлар юз бериши керак:

- Уэльсни мағлуб этса ва Сербия ўз уйида Грузияга ютқазса

- Уэльсни 5 ва ундан кўп гол фарқи билан мағлуб этса ва Сербия Грузия билан дуранг ўйнаса

Европа. "D" гуруҳи
Молдова – Австрия. 23.45
Сербия – Грузия. 23.45
Уэльс – Ирландия. 23.45



Исландия


Исландлар ўз майдонида Косовони мағлуб этишса тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқишади. Исландия хатто дуранг ва мағлубият ҳам биринчи ўринда қолиши мумкин. Бунинг учун Украина - Хорватия учрашувида дуранг қайд этилиши лозим.

Хорватия

Лука Модрич ва шериклари гуруҳда биринчи бўлишлари учун: Украинани мағлуб этиши ва Исландия ўз уйида Косово билан баҳсда очко йўқотиши керак бўлади.

Украина

Шевченко шогирдлари йўлланмага эга бўлишлари учун бугун Хорватияни мағлуб этишлари ва Исландия ғалаба қозона олмаслиги керак. Агар Исландия Косовога ютқазса Украина исталган ҳисобдаги ғалаба қониқтиради, агар Исландия дуранг ўйнаса Украина Хорватияни 2 тўп фарқи билан мағлуб этиши керак бўлади.


Европа. "I" гуруҳи
Финляндия – Турция. 23.45
Исландия – Косово. 23.45
Украина – Хорватия. 23.45


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика