UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   0 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  2 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  4 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3 09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  5 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  2 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  1

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна"

Бугун Суперлиганинг 7-тур учрашувлари давом эттирилади.

"Навбаҳор" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида "Навбаҳор" 8 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Сўғдиёна" эса 6 очко тўплаган ҳамда 11-ўринда бормоқда. Жамоаларни атиги икки очко ажратиб турибди. 

Мавсумни дуранг билан бошлаган "Навбаҳор" охирги учта турни кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Лочинлар" икки бор ғалабага эришиб, бир марта дуранг қайд этишди. "Навбаҳор"нинг иккита ғалабаси сафарда "Насаф" ва ўз майдонида "Сурхон" билан кечган ўйинларда қўлга киритилди. Қизиғи, мана шу икки ўйинда жамоа гол ўтказмади. 

Ўтган турда Андрей Канчельскис шогирдлари сафарда "Динамо" билан 2:2 ҳисобини қайд этишди. Айтиш мумкинки, бу баҳс ҳозирча Суперлиганинг энг чиройли ўйинларидан бири бўлди. Бу ўйинда мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам ютиб кетиши мумкин эди. 

"Сўғдиёна"га келсак, бу жамоа чемпионатни ғалаба билан бошлади, бироқ шундан сўнг қаторасига учта беллашувда мағлуб бўлди. Бу эса авалги мураббий Сергей Лушаннинг истеъфоси билан якун топди. Кейинги турдан бошлаб натижаларга Улуғбек Бақоев жавоб бера бошлади. Бақоев қўл остида жамоа илк учрашувини ғалаба билан якунлади: "Сўғдиёна" Жиззахда "Металлург"дан устун келди. 

Аммо ўтган турда "Сўғдиёна"нинг омади чопмади ва "Пахтакор" билан кечган баҳсда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Жамоаларнинг ўзаро охирги бешта ўйини: 

2018 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2:0 

2017 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:1 

2016 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна"0:0 

2015 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:0 

2014 йил. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:2 

Наманганда кечган охирги бешта ўйиннинг тўрттасида майдон эгалари ғолиб чиққан. Фақат бир марта, 2016 йил дуранг қайд этилган. 2014 йилги баҳс голларга бўй бўлган ва бунда "Навбаҳор" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Охирги бешта учрашувдаги тўплар нисбати ҳам наманганликлар фойдасига 11-3. 

Биласизми? "Сўғдиёна" шу пайтгача ҳали Наманганда ғалаба қозонмаган. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика